Линклар

Душанбе шаҳрида минтақавий ҳамкорлик муҳокама қилинади


15-16 сентябр кунлари Душанбе шаҳрида “Афғонистон, Ўзбекистон ва Тожикистон чегара ва божхона хизматлари ҳамда ички ишлар органлари ўртасида минтақавий алоқалар ва трансчегаравий тадбирлар” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади.

БМТ Тараққиёт дастурининг Тожикистондаги ваколатхонаси тарқатган маълумотга таяниб СА-News агентлигининг хабар қилишича, конференция ишида элчилар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Европа Иттифоқи ва халқаро ташкилотларнинг Афғонистон, Ўзбекистон ва Тожикистондаги миссиялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG