Линклар

logo-print

Озарбайжон ИИ вазири Тошкентда сўзлашувлар ўтказди


Озарбайжон ички ишлар вазири

Озарбайжон ички ишлар вазири

12 сентябр куни Тошкентда ички ишлар вазири Рамил Усубов етакчилигидаги Озарбайжон делегацияси Ўзбекистон ички ишлар вазири Баҳодир Матлубов ва бош прокурор Рашид Қодировлар билан сўзлашувлар ўтказди.

Регнум ахборот агентлигининг Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, учрашув чоғида террорчилик, экстремизм ҳамда одам савдосига қарши соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

Жорий йил май ойида Ўзбекистон республикаси бош прокурори Рашид Қодиров озарбайжонлик ҳамкасби Зокир Гараловнинг таклифига биноан 3 кунлик сафар билан Озарбайжонда бўлган эди.

Ўтган йилнинг ноябрида эса, Озарбайжон мудофаа вазири Сафар Абиевнинг Ўзбекистонга сафари чоғида Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасида 2011 йилги ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланган.
XS
SM
MD
LG