Линклар

“New York Post” рўзномасининг ёзишича, Гулнора Каримова ўз мода шоусини Нью-Йоркнинг ҳашаматли “Cipriani” ресторанида ўтказмоқчи.

“Қаттол ўзбек диктаторининг қизи ва дизайнер Гулнора Каримова Mersedes-benz ширкати ҳомийлигида Нью-Йоркда ўтаётган Мода ҳафталигидан қувилганидан сўнг ўз либослар коллекциясини Нью- Йоркдаги қимматбаҳо “Cipriani” ресторанида ўтказишни режаламоқда, менюга иссиқ овқат ҳам киритилган”, деб ёзди “New York Post”.

Нью-Йоркдаги Мода ҳафталиги ташкилотчилари ҳуқуқ ҳимоячилари босими остида Гулнора Каримованинг Guli коллекцияси намойишини дастурдан куни кеча олиб ташлаган эди.
XS
SM
MD
LG