Линклар

Фаластиннинг мустақил давлат сифатида халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниши заруратдир. Бу фикрни Туркия бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон Араб Лигаси давлатлари ташқи ишлар вазирлари олдида қилган чиқиши чоғида билдирди.

Эрдўғон жаҳон мамлакатларини БМТ Бош ассамблеяси мажлисида Фаластиннинг мустақиллигини тан олишни сўраб ёзган аризасини қондириш учун овоз беришга чақирди.
Араб Лигаси давлатлари ташқи ишлар вазирлари олдида қилган чиқиши чоғида Туркия бош вазири Исроилни инсон ҳуқуқларини бузаётганликда танқид қилди.

Туркия Бош вазири Миср пойтахтига душанба куни кечқурун етиб борди ва бу ерда уни минглаб мисрликлар олқишлар билан кутиб олди.
Миср Эрдўғоннинг “араб баҳори”ни бошдан кечирган давлатларга бошлаган сафарининг дастлабки манзилидир.

Мисрдан сўнг Эрдўғоннинг Тунис ва Ливияга бориши режалаштирилган.

Туркия Исроил билан муносабатлари ёмонлашаётган бир пайтда ўзининг араб мамлакатлари билан алоқаларини мустаҳкамламоқда. Исроил билан Мисрнинг ҳам муносабатлари мураккаблашиб кетди. Жума куни намойишчилар Исроилнинг Қоҳирадаги элчихонасига ҳужум қилди.
XS
SM
MD
LG