Линклар

АҚШ Руминияга ракеталар жойлаштиради


АҚШ ва Руминия НАТОнинг ракета ҳужумидан мудофаа режаси доирасида Руминия ҳудудига ракеталари ўрнатиш ҳақида шартномага қўл қўйди.

Ҳужжатни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Руминия ташқи ишлар вазири Теодор Баконсчи имзолади.

- Руминия парламенти ва халқининг қўллаб-қувватлаши билан Европанинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисми доирасида ракеталарни жойлаштириш ишлари тўрт йил ичида тугатилиши мўлжалланган, - деди Ҳиллари Клинтон.

Бу режа Россия норозилигига сабаб бўлиб келмоқда.

Россия Европанинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимини яратишда муҳимроқ рол ўйнашни хоҳламоқда.
XS
SM
MD
LG