Линклар

Клинтон: Вашингтон ҳужумлардан қўрқмайди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

Толиблар Афғонистон пойтахтида амалга оширган ҳужум оқибатида тўққиз киши нобуд бўлди, 20 дан ортиғи яраланди.

Воқеадан кейин АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтон ҳужумлардан қўрқмаслигини таъкидлади.

- Мухолифат - зўравон экстремистлар, толиблар ва иттифоқчилари, Афғонистон халқининг тинчлиги ва муваффақиятига доимий равишда таҳдид солиш билан шуғулланиб келмоқда. Биз хушёр бўламиз. Аммо ўзи ва болалари учун яхшироқ келажак яратиш йўлида азият чеккан Афғонистон халқига ёрдам беришни давом эттириш учун бор имкониятни ишга соламиз, - дея баёнот берди АҚШ Давлат котиби.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен эса ҳужумлардан кўзланган мақсад хавфсизликни таъминлаш вазифасини йил охиригача Афғонистон кучларига топшириш режасини барбод қилишдан иборат бўлганини айтди.

Расмуссен жанггарилар ниятига ета олмаслигини сўзига қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG