Линклар

logo-print
Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон араб давлатлари ташқи ишлар вазирларига Фаластин давлатини тан олиш фарз эканини айтди.

Фаластинликлар БМТга мустақил давлат сифатида аъзо бўлишни сўраб мурожаат қилган.

Мисрга сафари чоғида сешанба куни Араб Лигасининг Қоҳирадаги бош қароргоҳида сўзлаган Эрдўғон жорий йил охиригача Фаластин “бутунлай бошқача вазиятда бўлиши”ни таъкидлади.

- Келинг, Фаластин байроғини имкон қадар тез фурсатда бирга кўтарайлик. Келинг, Фаластин байроғини кўтарайлик ҳамда у Яқин Шарқда тинчлик ва адолат рамзига айлансин. Келинг, Яқин Шарқдаги тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшайлик, - дея баёнот берди Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Минтақага сафари доирасида Туркия Бош вазири Мисрдан сўнг Тунис ва Ливияга боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG