Линклар

logo-print
Бишкек ва Пекин яқин фурсатда “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш ҳақида шартнома имзолаши мумкин.

Росбалт ахборот агентлиги хабарига кўра, Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев ушбу лойиҳа масаласини муҳокама қилиш учун яқинда Пекинга сафар қилади.

Хитой ҳукумати 90-йиллар ўртасида Ўзбекистон ва Қирғизистон билан темир йўл лойиҳаси бўйича расмий музокаралар бошлаган.

268 километр узунликдаги янги темир йўл қурилса, Хитой ва Марказий Осиё республикалари ўртасидаги қатнов йўли анча қисқаради ва минтақа давлатлари денгиз йўлига чиқади.

Айни пайтда Осиёни Европа билан боғлайдиган янги темир йўл орқали Хитойнинг тинч океани соҳилидан юкларни Европага етказиш учун ҳозиргидек бир неча ҳафта эмас, балки бир ҳафта вақт кетади.

“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл лойиҳаси қиймати қарийб икки миллиард АҚШ долларини ташкил этиши ва у 12 йилдан кейин фойда келтира бошлаши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG