Линклар

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Мексика Қўшма Штатлари президенти Фелипе Калдерон Инохосани мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни билан қутлади.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, Каримов ўз табригида Ўзбекистон ва Мексика ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатлар янада ривожланиб, мустаҳкамланиб боришига умид билдирган.

Ўзбекистон раҳбари Мексика президентига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва Мексика халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
XS
SM
MD
LG