Линклар

Ўктамбанкнинг лицензияси бекор қилинди


Ўзбекистон Марказий банки "Ўктамбанк" ҳиссадорлик-тижорат банкининг банк операцияларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензиясини қайтариб олди.

Марказий банк маълумотига кўра, бунга банк қонунчилигининг бузилгани сабаб бўлган.

"Ўктамбанк" томонидан қандай қонунбузарликка йўл қўйилганини Марказий банк маълум қилмади.

Бош қароргоҳи Тошкентда жойлашган "Ўктамбанк" 1998 йилда фаолият бошлаган.

Газета.уз нашри хабари хабарига кўра, салкам 20 миллиард сўм бошланғич капиталга эга бўлган "Ўктамбанк" ҳиссадорларининг 87 фоизини юридик шахслар ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG