Линклар


НАТО етакчилигидаги Халқаро кучлар Кобул марказида ўрнашган толиблар гуруҳига қарши 20 соат давом этган жанг натижасида барча жанггарилар йўқ қилгани ҳақида хабар тарқатди.

13 сентябр куни Толибон жанггарилари Кобулдаги НАТО кучлари штаби ва АҚШ элчихонасига уюштирган ҳужум оқибатида 11 одам ҳалок бўлди, 20 дан ортиғи яраланди. Жароҳатланганлар орасида НАТОнинг 6 аскари ҳам бор.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтон ҳужумлардан қўрқмаслигини таъкидлаб, Америка Афғонистон халқига ёрдам беришни давом эттириш учун бор имкониятни ишга солишини маълум қилди.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳужумлардан кўзланган мақсад хавфсизликни таъминлаш вазифасини йил охиригача Афғонистон кучларига топшириш режасини барбод қилишдан иборат бўлганини айтди.
XS
SM
MD
LG