Линклар

logo-print

14 сентябр куни Хитойнинг Хэнан вилоятининг Гонгуй шаҳрида болта билан қуролланган 30 ёшли эркак тўрт одам, жумладан, бир қизалоқни чавақлаб ўлдирди.

“Синьхуа” ахборот агентлиги хабарига кўра, яна икки киши жиддий жароҳатланган.

Қотил маҳаллий фермерлардан бири бўлиб, ҳозирда қўлга олинган. Унинг руҳий хаста экани айтилмоқда.

Кейинги пайтда Хитойда айни кўринишдаги қотилликлар тез-тез учраяпти. Ўтган ойда Хитой шарқидаги болалар боқчасида бир киши саккиз болани пичоқлаган эди.
XS
SM
MD
LG