Линклар

logo-print

Ўзбекистон расмийлари Тошкент шаҳри ва вилоятида вабо эпидемияси тарқалганини инкор қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги "Жаҳон" ахборот агентлиги тарқатган баёнотга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вабо эпидемияси тарқалгани ҳақида бир қатор Интернет сайтлари тарқатган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Агентлик маълумотида ҳар йили Ўзбекистонда май ойидан октябргача бўлган вақт давомида ўткир ошқозон-ичак касалликлари кўпайиши қайд этилади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ушбу касалликка қарши курашиш учун 2011 йилга мўлжалланган махсус дастури доирасида амалга оширилган ишлар натижасида касаллик кўрсаткичлари 10 фоиз камайишига эришилгани ҳақида ёзади "Жаҳон".
XS
SM
MD
LG