Линклар


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик 32 ёшли Ҳамдамбек Абдуллаев ва 28 ёшли Худойберган Матмуродов қотилликда айбланиб ҳибсга олинди.

Санкт-Петербург Тергов Бош бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, 11 сентябр куни "Балстрой" ширкати ишчилари бўлган ўзбекистонлик икки фуқаро маст ҳолатда шерикларидан бири билан жанжаллашиб қолган.

Тергов жараёнида аниқланишича, Абдуллаев билан Матмуродов шеригини калтаклаш оқибатида ўлдириб қўйгач, мурдани ташландиқ бир жойга олиб бориб яширганлар.

Тезкор-қидирув ишлари натижасида орадан бир кун ўтиб Абдуллаев билан Матмуродов ушбу қотилликда гумонланиб қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG