Линклар


Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев Тошкентга қилган бир кунлик сафари давомида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик борасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Қирғизистон ҳукумати тарқатган маълумотга кўра, учрашув натижасида томонлар "ўзаро муносабатларни юқори поғонада ривожлантириш"га келишиб олганлар.

Алмазбек Атамбаев иккитомонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун тез-тез учрашиб туришга қарор қилингани ҳақида билдирган.

Маҳаллий таҳлилчилар ўзбек-қирғиз чегарасидаги делимитация ва демаркация муаммолари икки давлат муносабатларидаги энг баҳсли мавзулардан бири эканини таъкидлаб келадилар.
XS
SM
MD
LG