Линклар


14 сентябр куни Ироқда содир этилган учта ҳужум оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 60 дан зиёд одам жароҳатланди.

Медҳатия шаҳридаги хавфсизлик хизмати ходимларига мўлжалланган ресторанда амалга оширилган портлаш оқибатида 13 киши ўлди, 50дан зиёд одам яраланди.

Бағдоддан 80 километр масофадаги Анбар вилоятида жойлашган ҳарбий база ҳудудид ҳарбий юк машинаси портлаши оқибатида икки аскар қурбон бўлди, 10 киши жароҳатланди.

Шунингдек, Бағдод шимолидаги полиция пости ўққа тутилиши оқибатида икки полициячи нобуд бўлди.

АҚШ қўшинларининг жорий йил охиригача Ироқдан олиб чиқилиши эълон қилингач, мамлакатда зўравонликлар кўпайгани кузатилаяпти.
XS
SM
MD
LG