Линклар


13 сентябр куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида депутатлар Вазирлар Маҳкамасининг Давлат бюджети бўйича 2011 йил биринчи ярмидаги ижросига доир ҳисоботини муҳокама қилдилар.

ЎзА маълумотига кўра, “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларига қарамай ҳукумат биринчи ярим йилликда иқтисодиётнинг бир маромда ўсишини сақлаб қолишга” эришилганини таъкидлаган депутатлар, бир қатор танқидий фикрлар ҳам билдирган.

Жумладан, депутатлар бюджетдан қарздорлик миқдорининг кўпайганини танқид қилганлар.

Шунингдек, аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган депутатлар¸ бу борада назорат ўрнатишни таклиф қилганлар.

“Адолат” партияси аъзолари фикрича, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари тизимида молиявий қонунбузарликлар такрорланаяпти.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлари эса табиатни муҳофаза қилиш учун кўпроқ пул ажратилишини сўраганлар.
XS
SM
MD
LG