Линклар

logo-print

Ўзбекистон Халқ ҳаракати оддий халққа нима беради?

  • Ҳурмат Бобожон

2011 йилнинг май ойида Берлинда таъсис қурултойини ўтказган Ўзбекистон Халқ ҳаракати кейинги ойлар давомида дунë бўйлаб қатор норозилик тадбирлари ўтказди.

2011 йилнинг май ойида Берлинда таъсис қурултойини ўтказган Ўзбекистон Халқ ҳаракати кейинги ойлар давомида дунë бўйлаб қатор норозилик тадбирлари ўтказди.

Ўзбек мухолифатининг янги тузилмасига қизиқиш кўрсатаëтган айрим ўзбекистонликлар Муҳаммад Солиҳга шундай савол билан юзланишди.


Қамоқхонада бесабаб қийнашмоқда...

Қўқондан қўнғироқ қилган Ҳавохон опа қамоқдаги фарзанди қийноққа солинаётганидан шикоят қилди.

- Яхши ишлаяпман, яхши турибман, ким нима деса хўп деб ишласаму фақат қийнаяпти мени. Бир куни ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ устига чиқиб урушибди.

Озодлик: Кимлар урибди?

- Ўша орган одамлари.

Озодлик: Нимага?

- Ни за что деяпти. Ўз-ўзидан чиқиб шунақа қилди деяпти.

Озодлик: Ўғлингиз нимага қамалган эди?

- Ўғлим 166-модда билан, талончилик билан қамалган.

Озодлик: Қанақа талончилик?

- Группавой бўлиб бировнинг йўлини тўсиб нарсасини олиб кетишган.

Озодлик: Қачон ва неча йилга қамалди?

- 6 йил берди ўғлимга. Қозоқда ушланди ўғлим. Ўғлим қочиб кетган эди. Ишлаб, зарарларни қоплайман, деб қочиб кетган эди. У ерда ишлаб юрган эди. Паспортний режим бўлганда қўлга тушган. 1987 йилда туғилган Раҳмонов Расул талончиликда айбланади, ҳақиқатан побегда, деб Ўзбекистон нима берган. Ўшандан кейин Қозоғистон перевод қилди. Ўртоқларига қўшилиб талончилик қилиб қўйди. Мисол учун жазосини берди, муддатини берди 6 йил. Ўшанга яраша жазони ўтаяптику. Наҳот шунақа йўқдан йўндириб шунчалик делони тўлдирадими, дейди қўқонлик Ҳавохон опа.


Ўзбекистон Халқ ҳаракатига илк ғалаба муборак!

Фарғоналик коллеж ўқитувчиси Шуҳрат Ҳамидов Ўзбекистон Халқ ҳаракатини “биринчи ғалабаси” билан қутлаш учун қўнғироқ қилаётганини айтди.

- Қисқаси Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаолларини илк ғалабалари билан табриклаб қўяй¸ деб телефон қилган эдим.

Озодлик: Қанақа ғалаба?

- Гулнора Каримованинг мода шоусини бойкот қилишибдику. Америкада бўладиган мода нимаси бўлмайдиган бўлибдию. Менимча, бу уларнинг илк ғалабасида¸ бошланиши.

Озодлик: Бу ерда улар ўтказган намойишнинг таъсири бўлганми?

- Албатта. Ҳаракат фаолларидан бири айтдику бориб, кутиб ўтириб, уларнинг талабини киритиб юборгандан кейин жавоби чиқди, дедику. Биринчи ўринда¸ оддий сўз билан айтганда¸ демократиянинг ғалабаси. Америкадаги демократия сўзининг ҳақлигининг бир исботида бу. Энди ҳамманинг фикри ҳар хил. Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг амалий ҳаракати энди кўринаяптида.

Озодлик: Ундан олдин мана ҲРУ ҳаракат қилди, Ню Йорк пост газетасида мақолалар босилди. Шуларнинг ҳам таъсири бўлмаганми?

- Бўлган. Бу ерда халқ ҳаракатининг нимаси кўпроқ бўлди менимча. ҲРУ, Ню Йорк постлар илгари ҳам бўлганку. Менинг фикримча, Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаолларининг улуши бор деган нимада гапирдимда, дейди фарғоналик Шуҳрат Ҳамидов.


Ўзбекистон Халқ ҳаракати бизга нима беради?

Ўз исмини айтишни истамаган Россиядаги ўзбек мардикорларидан бири эса¸ Ўзбекистон Халқ ҳаракатига аъзолик биз меҳнат муҳожирларига нима фойда беради, деган савол билан ташкилот раҳбариятига мурожаат қилди.

- Сизларда Ўзбекистон Халқ ҳаракати раиси Муҳаммад Солиҳ билан гаплашишнинг иложи борми? У кишига бир-иккита саволларим бор эди.

Озодлик: Савол бўлса¸ марҳамат.

- Биламизки, бирор ташкилотга аъзо бўлса, манфаат бўйича аъзо бўлади тўғрими? Мана шу ташкилотга аъзо бўлган одам нима манфаат кутса бўлади? Қандай манфаат кўрса бўлади шундан? Бизлар биламизки, ҳозирги вақтда 5 миллион ўзбек Россияда юрибди. Агар бу ташкилотга кирадиган бўлса, нима манфаат кўради шунча одам? Қандай ҳақ-ҳуқуқ олиши мумкин? Нимада ëрдам қила олади ўша ташкилот муҳожиратда юрган одамларга, дейди Россиядаги ўзбек меҳнат муҳожирларидан бири.


Ўзбекка инқилобни ким қўйибди!!!

Тожикистонлик 32 яшар ногирон Маҳмуджон ўзи яшаётган Тожикистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам инқилоб бўлмайди, инқилоб бўлса ҳам бунинг охири бахайр бўлмайди, деган ишончда.

- Униси, буниси кeтини кавлаган инсонлар учун, булар ҳеч қачон давлатга чиқолмайдиям, ҳукуматни ололмайдиям. Инқилоб қилиб ҳам ололмайди, бунақасига ҳам ололмайди.

Озодлик: Кимларни айтаяпсиз?

- Шу Муҳаммад Солиҳ аканиям, бошқасиниям. Мисол, уч киши битта жойга бўлса булар, учинчиси козëл бўлади қолади. Давлатга эгалик қила олмайди булар. Инқилоб қиламан деб Ўзбекистонни ҳам Тожикистондай қилмасин демоқчи эдим. Инқилоб ҳеч қачон бўлмаган, бўлмайди ҳам Осиëга.

Озодлик: Мана Қирғизистонда бўлдию.

- Уларга бўлди, улар ҳам амал учун бўлди. Ҳамма ўзбек, тожикники амал учун ака. Халқни ўйлайдиган одамлар йўқ. Халқни ҳеч ким ўйламаган, ўйламайди ҳам. Мисол учун мен иккинчи гуруҳ ногирониман. Камбағал бўлсак ҳам, кунимизни шу иш билан топамиз. Яхшими ëмонми кунимиз ўтаяпти. Бизларга инқилобни ким ҳам қўйибди. Ҳамма қимирласа ўзига лойиқ нон-насибасини топади. Ўзбекистонда ҳам қимирлаган топаяпти нонини. Тожикистон ҳам шу, дейди тожикистонлик 32 яшар ногирон Маҳмуджон.


Отажон¸ сиз мени соғинмадингизми?

Отаси ташлаб кетган 20 яшар андижонлик Шуҳратжон Озодликка сим қоқиб¸ “мен сиёсий бўлмаган мавзуни кўтарсам бўладими”, деб қолди.

- Биласизми, менинг ўзим ҳам отамни 10 йилнинг у ëғида кўрмайман. Отам Россига кетган. Ëшлигимизда ойим билан дадам ажрашиб кетган. Отам росаям ичардида. Кейин биздан умуман хабар олмаган. Ойим иккинчи турмушга чиқди. Ҳар хил бўҳтонларга учради. Отам шу пайтгача умуман келмади. Лекин мен бирда бир ўйлаб қоламанда. “Оталар ўзининг боласини кўргиси келмайдимикан? Ўзининг боласини бағрига босиб нима қилмайдимикан?” деган саволларга тўхталиб қоламан. Менимча, бу фақатгина менинг муаммойим эмас. Жуда кўпчиликнинг муаммоси менимча.

Мен битта нарсани эслайман ëшлигимдан. Ëшлигимда кўчада юрган пайтимда уйимизга одамлар келди. Катта кишилар келди. “Бугун иккала ўғлингизни олиб кетамиз Шоҳидахон. Чунки бугун сизнинг хўжайинингизга хотин олаяпмиз, тўй қилаяпмиз” деди. Ўша нарса ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. Озодликдан битта илтимосим бор эди. Бу гапларни эшитиб балки кимларнингдир хаëлига келар, балки кимлардир ўғлини кўргиси келар, кимлардир қизини кўргиси келар. Агар шунақа оталар бўлса, мен айтардим, ўзининг болаларининг олдига қайтишларини илтимос қилган бўлардим. Отамга битта шеър ëзган эдим оталар ҳақида. Шуни айтиб берсам.

Соғиндим¸ тонгларда шамол эсганда,
Соғиндим¸ ўзимни ëлғиз сезганда,
Соғиндим¸ соғинчим юрак эзганда,
Отажон сиз мани соғинмадизми?

Балки юргандирсиз ўзга юртларда,
Ўзгани болам деб қучиб суярсиз,
Ўшанда ўғлингизни ҳам эслаб ўтарсиз,
Отажон, сиз мани соғинмадизми?

Эслайман мен сизни ҳар кун юрганда,
Ўйлайман ўртоғим отам деганда,
Эслайман мен сизни ҳар кун турганда,
Отажон, сиз мани соғинмадизми?
Ўғлингизни бир бора эсламадизми?

********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG