Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:44

Миролимжон миллатдошларидан миннатдор


Ўшлик Миролимжон Озодлик муштарийлари баҳоли қудрат кўрсатган ёрдами билан тузалиб кетди.

Озодлик радиосига 14 сентябр куни Ўшдан мана бу хат етиб келди:

“Ассалому алайкум, Озодлик радиоси журналистлари, соғ-саломат юрибсизларми, ишлар яхшими?

Бугун эрталаб бизнинг офисга Муҳаммедов Миролимжон кириб келди.

Муролимжон 2010 йил 11 июнь куни киндигидан яраланган ва кейинроқ отаси Миродилжон уни операция қилдиришга ёрдам сўраган эди.

Миродилжоннинг илтимосини биз Сизларга етказган, Сизлар эса тингловчиларингизнинг биридан 1000 доллар топиб берган эдингиз. Ўшанда пулни отаси олиб, ўзига 600 доллар қолдириб, қолганини бизга берган, биз эса пулни бели синган Авазбекка ва бошқа муҳтожларга тарқатиб берган эдик.

Миролимжон соғайиб кетибди, келиб авваламбор Сизларга ва пул берган тингловчиларингиз - миллатдошларимизга дунёдаги энг яхши сўз ва тилакларни айтиб, раҳмат айтиб кетди.

200 га яқин кишига ёрдам кўрсатган бўлсак, шу бола биринчи қалдирғоч бўлди.

Сизларга ҳурмат ва эҳтиром билан, Озодлик тингловчилари юборган молиявий ёрдамни муҳтожларга тарқатиб берган гуруҳ”.

Озодлик радиоси тингловчилари Ўш воқеалари пайтида жароҳат олганларга 10 минг доллардан зиёд ёрдам пули жўнатган.

Бу маблағ кимларга тарқатилгани тўғрисида пулларни қабул қилиб олиб, муҳтожларга тарқатиб берган гуруҳнинг ҳисоботини радиомиз ўз вақтида эълон қилган.

Жабр кўрганларга ёрдам қўлини чўзган тингловчиларимизга яна бир бор миннатдорчилик билдирамиз.
XS
SM
MD
LG