Линклар

logo-print

Пахта устида вилоят ҳокимидан дакки эшитиб¸ тунни ички ишлар бўлимида ўтказган фермер уйига қайтиб ўзини ўлдирди.

Сурхондарё вилоятининг Музробод туманидаги Зиёдилло Қўлдошев маҳалласида истиқомат қилган 50 яшар фермер Исмоил Тўраназаров душанба куни ўз жонига қасд қилди.

Бу ҳақда ўз хавфсизлигидан чўчиëтгани боис исми айтилмаслигини сўраган музрободлик бошқа бир фермер Озодликка хабар берди. Озодлик манбасига кўра¸ вилоят ҳокимининг Тўраназаровга ўтказган тазйиқлари унинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган:

- Фамилияси Тўраназаров экан. Исмоил ака дер экан. Икки кун олдин вилоят ҳокими келиб йиғилиш қилган. “Давай пахтани топиб берасан. Бўлмаса сени тиқвораман, қамаб юбораман” деб жуда тазйиқ катта бўлган. Вилоят ҳокими ўша туманга уполномоченнийку. Ўша куни милицияхонага олиб бориб тиқишган. Ушлаб турганда ички ишларда учта фермер билан эртаси куни уйига келиб ўзини ўзи осганда. Ëнига яна записка ташлаган. Қоғоз ташлаганки, “Мени тазйиқ билан нима қилган. Планни бажармаганман” деб. Жуда кўп сабабларни кўрсатган. “Вақтида солярка бермаган, вақтида пулларини бермаган, ҳамма ëрдамлар вақтида қилинмаган. Ўша пайтларда мен борганман. Катталар билан учрашганман. Ҳеч қандай ëрдам бўлмаган” деб ëзган, дейди музрободлик фермер.

Унга кўра, айни пайтда вилоятда пахта терими шиддат билан давом этмоқда ва вилоят ҳокими Туроб Жўраев фермерларга нисбатан қатағон сиёсатини қўлламоқда:

- Энди жуда қаттиқ олиб бораяпти булар сиëсатни. Фақат уради, сўкади, ҳаттоки ҳокимларгача аямайди, тепади, жуда қаттиқ ҳақоратлар. Сурхондарë ҳозирги Туроб Жўраевдай вилоят ҳокимини ҳали кўргани йўқ. Сурхондарëни умуман қаттиқ босим остига олиб ташлаган. Бундан олдинги ҳокимлар ҳам ишлаган, жуда ажойиб ҳокимлар. Лекин бу ҳоким¸ қўполроқ айтганда¸ тюремний жизн қилиб ташлаган Сурхондарëда. Айниқса¸ фермерларга нисбатан. Сурхондарë лагеру фермерлар аристонлар. Бу одам бошчилигидаги надзирателлар уриб, тепиб, энг каттаси Жўраев Туроб бўлиб турибди.

Қандай йиғилиш ўтказмасин, ҳатто селекторларда аëл киши ўтирадими, бошқа одам ўтирадими¸ у одамга ҳеч қандай фарқи йўқ. Фақат онангни деб сўкишдан бошқа иши йўқ. Онангни деб сўкинаверади. Жуда қўпол. Йиғилишлар бўладиган бўлса¸ ҳатто чиқариб демонстративно қилиб, катта залларда ҳам кўрганмиз, ҳаттоки Музрободнинг ўзида ҳам бўлган, уриб тепиб, жуда қаттиқ урганларига ўзимиз гувоҳ бўлганмиз, дейди исми сир қолишини сўраган музрободлик фермер.

Музробод район Ички ишлар бўлимининг навбатчиси ҳам Зиёдилло Қўлдошев маҳалласида фермер ўзини осиб қўйганлиги фактини тасдиқлади. Унга кўра, бу ишни ҳозир туман прокуратураси тергов қилмоқда.

Озодлик воқеа тафсилотларини яқиндан ўрганишга ҳаракат қилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG