Линклар

logo-print

НАТО Бош котиби Косовога боради


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен 15 сентябр куни Косово шимолига бориб, у ердаги вазият билан яқиндан танишади.

Сўнгги пайтларда вазият кескинлашган этник серблар яшайдиган бу минтақага НАТОнинг тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган.

Косоволик серблар Косово ҳукуматининг Сербия билан бўлган чегарани ўз назоратига олиш режасига қарши чиқмоқда.

Чоршанба куни серблар чегарага кетаётган НАТО кучларининг автокарвонини тўхтатган эди.

Хабарларга кўра, албанлар ва серблар ўртасида бўлинган Митровица шаҳрида баррикадалар барпо қилинган.

Приштина ва Белград юзага келган вазият хусусида бир-бирини айбламоқда.
XS
SM
MD
LG