Линклар

Ироқдаги АҚШ Ҳаво кучлари қўмондони Қўшма Штатлар Ироққа “F-16” русумидаги 18 та учқич сотиш арафасида эканини маълум қилди.

АҚШ генерали Расс Хэндига кўра, ўттиздан ортиқ “F-16” сотиб олиш масаласини кўриб чиқаётган Ироқ ҳукумати ҳозирча 18 та жанговор учқич сотиб олишга қарор қилган.

Араб давлатларида оммавий норозилик намойишлари бошланганидан кейин Ироқ ҳукумати 4,2 миллиард долларга жанговор учқичлар сотиб олиш режасини тўхтатиб қўйган эди.

Бироқ АҚШ Ҳаво кучлари қўмондони генерал Майкл Донли айни масаласини муҳокама қилиш учун шу ой бошида Ироққа сафар қилди.
XS
SM
MD
LG