Линклар

Россияда 30 та кичик авиаширкат хавфсизлик сабабларига кўра ёпилиши мумкин.

Федерал ҳаво транспорти агентлиги бошлиғи Александр Нерадко ўз ташкилоти учта авиаширкатнинг фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги ҳужжатларни тайёрлаб қўйганини маълум қилди.

Бироқ у ширкатлар номини ошкор қилмади.

Нерадко йилига икки марта бўладиган хавфсизлик ва молиявий текширув талабларига жавоб бермаган яна 30 та авиаширкатнинг лицензиялари қайтариб олиниши мумкинлигини қўшимча қилди.

Россиянинг "Локомотив" хоккей жамоаси учаётган самолёт ҳалокатга учрагани оқибатида 44 киши нобуд бўлганидан кейин Россия президенти Дмитрий Медведев ишончли бўлмаган авиаширкатларни ёпиш ҳақида буйруқ берган.
XS
SM
MD
LG