Линклар

20 – 27 сентябр кунлари Тошкентда тай бокси – муайтай бўйича жаҳон биринчилиги ўтказилади.

Мусобақада 70 та давлатдан спортчилар иштирок этади.

2011 йилги жаҳон чемпионатининг Тошкентда ўтказилиши ҳақидаги қарор Ҳаваскорлар муайтай халқаро федерациясининг Таиландда бўлиб ўтган йиллик йиғилишида қабул қилинди.

Бу йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун 16 давлат даъвогарлик қилган эди.

Газета.уз нашри хабарига кўра, Ўзбекистонда тай бокси 1993 йилдан бери ривожланиб келмоқда.

1994 йили Тошкентда муайтай бўйича биринчи республика мусобақаси ўтказилган, унда олтмишга яқин спортчи қатнашган.
XS
SM
MD
LG