Линклар

Сурия армияси қўшинлари танклар ва тўплар мадади билан Туркия чегараси яқинида жойлашган шаҳар ва қишлоқларни штурм қилди.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Сурия президенти Башар Ассад режимига қарши норозиликларни куч билан бостириш пайтида қишлоқ аҳолисидан тўрт киши нобуд бўлган.

Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилоти сўнгги зўравонликлар пайтида камида 100 киши, жумладан, мухолифат сафига қўшилган полковник Риёд ал-Сааднинг оила аъзоларидан саккиз нафари ҳибсга олинганини билдирди.

Халқаро ҳамжамият намойишчиларга нисбатан зўравонликни қўллаётган Ассад режимини қоралаган. Бироқ Россия ва Хитой қўллаб-қувватламаётгани боис БМТ томонидан Ассад режимига қарши чора кўрилмаяпти.
XS
SM
MD
LG