Линклар

Греция, Германия ва Франция раҳбарлари молиявий бўҳронни муҳокама қилди


Греция, Германия ва Франция раҳбарлари 14 сентябр куни евро зонасидаги молиявий бўҳрон масаласини муҳокама қилдилар.

Германия Канцлери Ангела Меркел ва Франция Президенти Николя Саркози билан видеомулоқот чоғида Греция Бош вазири Георгиос Папандреу Греция евро зонасининг “ажралмас қисми” эканин таъкидлади.

Папандреу Афина расмийлари яқинда эълон қилган қўшимча чоралар мамлакат зиммасига олган молиявий мажбуриятнинг бажарилишини таъминлашини урғулади.

Айни пайтда Европа комиссияси Президенти Хосе Мануэл Баррозо евро зонаси заёмларини жорий қилиш бўйича танловни яқин фурсатда тақдим этишини билдирди.

Евро зонасининг умумий заёмини жорий қилиш ҳозирда кузатилаётган молиявий бўҳронни ҳал қилиш йўлларидан бири сифатида қаралмоқда.

Бироқ Германия евро зонасининг умумий заёми жорий қилинишига қарши чиқмоқда. Агар Германия рози бўлмаса евро ҳудудининг умумий заёми муомалага киритилмайди.
XS
SM
MD
LG