Линклар

Челябинскда халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди


Россиянинг Челябинск шаҳридаги темир йўл вокзалида одам савдоси бўйича халқаро қидирувга берилган 46 яшар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди.

Урал транспорт прокуратураси матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси, 2- қисми бўйича қидирув эълон қилинган шахс Ўзбекистон Бош прокуратурасидан сўров келгунига қадар қўлга олинган.

Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, Урал транспорт прокуратураси экстрадиция текшируви олиб бормоқда.

Бу жараён тугаганидан сўнг иш Россия Федерацияси Бош прокуратурасига жўнатилади.

У ерда қўлга олинган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ёки экстрадиция қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
XS
SM
MD
LG