Линклар

Афғон генерали: ЎИҲ Афғонистон шимолида беқарор вазият яратишга уринмоқда


Қундуз вилоятидаги ЎИҲ жанггарилари

Қундуз вилоятидаги ЎИҲ жанггарилари

Ҳайратон шаҳридаги Афғонистон чегара қўшинлари қўмондони Усмон Тарин Парвани Ўзбекистон билан чегарадош туманларда вазият ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида ташвиш билдирди.

"ATV" телеканалининг билдиришича, Парвани чегара минтақасидаги қатор туманларда жанггари гуруҳлар Ўзбекистонга чегарадош Шўртепа ва Калдор минтақаларида беқарор вазиятни юзага келтиришга уринаётганини маълум қилган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, афғонистонлик генерал мамлакат шимолидаги жанггарилар, қатор давлатларда террорчи гуруҳ сифатида тан олинган, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жанггарилари экани айтган.

Афғонистон томони маълумотига кўра, ҳозир Афғонистоннинг Ўзбекистонга чегарадош минтақасида уч минг афғон чегарачиси ҳарбий хизматни ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG