Линклар

logo-print

Франция ва Британия раҳбарлари Ливияга боради


Франция президенти Н.Саркози (ч) ва Британия Бош вазири Д.Камерон.

Франция президенти Н.Саркози (ч) ва Британия Бош вазири Д.Камерон.

Франция президенти Николя Саркози ва Британия Бош вазири Дэвид Камероннинг 15 сентябр куни Ливияга бориши режаланган.

Бу икки давлат раҳбари Ливияни 42 йилдан бери бошқариб келган Муаммар Қаддафийнинг ҳокимиятдан ағдарилишига олиб келган НАТО ҳарбий амалиётларини қўллаб-қувватлаган.

Франция ва Британия раҳбарлари Бенғози ва пойтахт Триполига боради.

Саркози ва Камероннинг ташрифи арафасида Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши таслим бўлишни рад қилган Қаддафий тарафдорларига қарши кўпроқ жанглар бўлишини башорат қилган.
XS
SM
MD
LG