Линклар

Ўзбек мардикори рус рассоми ижодида


Рус рассоми Агроскин ўзбек мардикорлари ҳаëтидан илҳом олди

Рус рассоми Агроскин ўзбек мардикорлари ҳаëтидан илҳом олди


15 сенябр куни Москвада меҳнат муҳожирлари ҳаëтини акс эттирувчи тасвирий санъат кўргазмаси очилди.

Москвадаги “Винзавод” замонавий санъат марказида “Арт-квартал” галереяси тарафидан ташкил қилинган бу кўргазмада Россия борлиғининг ажралмас қисмига айланган гастарбайтерлар ҳаëти бадиий воситаларда акс эттирилган.

Бу кўргазма ғоясини амалга оширган рассом Семен Агроскин Ўзбекистондаги оилавий фароғатидан ажралиб Россияда “ит ëтиш –мирза туриш” қилиб юрган мардикорлар образини яратган.

“Винзавод” вебнашрига кўра, рассом Агроскин Россия ижтимоий зинапоясининг энг қуйи пиллапоясида турган ўзбек-тожик мардикорлари фожиасини жамиятга кўрсата олган.

Кўргазма 20 октябрга қадар очиқ туради ва меҳнат муҳожирларидан чипта пули олинмайди.
XS
SM
MD
LG