Линклар

logo-print

Саркози ва Камерон Ливияга келди


Париж ва Лондон раҳбарлари.

Париж ва Лондон раҳбарлари.

Франция президенти Николя Саркози ва Британия Бош вазири Дэвид Камерон 15 сентябр куни Ливияга келди.

Бу икки давлат раҳбари Ливияни 42 йилдан бери бошқариб келган Муаммар Қаддафийни НАТО кўмагида ҳокимиятдан кеткиза олган Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши етакчилари билан сўзлашувлар олиб боради.

Саркози ва Камерон бундан уч ҳафта бурун исëнчилар қўлига ўтган Триполидаги учрашувлардан сўнг Ливия Ўтиш даври миллий кенгашига ҳануз қароргоҳ бўлган Бенғозийга боради.

Иккала президент Қаддафийнинг ҳокимиятдан ағдарилишига олиб келган НАТО ҳарбий амалиётларини қўллаб-қувватлаган.
XS
SM
MD
LG