Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:20

Гулнора Каримова шоуси пикет қилинди


Пикетчилар Ўзбекистонда инсон ҳақлари топталиши ва мажбурий болалар меҳнатига норозилик билдирди.

Ню Йорк Мода ҳафталигининг расмий томошалари ўтаётган Линколн маркази¸ ҳамда кўргазмадан мосуво қилинган Гулнора Каримованинг либослари тақдим этиладиган Манҳеттен марказидаги Cipriani ресторани олдида 15 сентябр куни Ўзбекистондаги инсон ҳақларининг режим томонидан муттасил оюқ ости қилиниши ва мажбурий болалар меҳнати қўлланишидан норози ташкилот намояндалари тўпланди.



Норозилик тадбири ташкилотчилари Халқаро меҳнат ҳақлари форуми, Халқаро ўқитувчилар федерацияси ҳамда Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг АҚШ даги фаолларидир.

- Ҳозир биз икки гуруҳга бўлинганмиз. Бир гуруҳ Линколн маркази олдида, яна бири Cipriani ресторани олдида намойиш ўтказяпти.

Каримованинг Ню Йоркдаги шоуси пикет қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:12 0:00
Бевосита линк



Мен турган Линколн маркази олдида ҳозир 15тача одам бор. Бизнинг ташкилотимиздан ташқари бу ерга Ўқитувчилар халқаро форуми ҳамда меҳнаткашлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилот вакиллари белларига этак тақиб, пахта ортилган қопларни кўтариб, худди Ўзбекистондаги манзарани, яъни мажбурий болалар меҳнатини тасвирлаб беришга ҳаракат қилишяпти.

Бу қўлларимизда кўтарган плакатларда ҳам акс этган¸ дейди Ню Йорк вақти билан тонгги соат 10ларда Озодлик мухбири билан суҳбатлашган Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг АҚШ бўлими раҳбари Исломиддин Долимов.


(Исломиддин Долимов билан суҳбат)

Халқаро меҳнат ҳақлари форуми Cipriani ресторанлар тармоғи эгаларини, 15 сентябрга белгиланган Ўзбекистон президентининг тўнғичи Гулнора Каримова мода коллекцияси намойиши учун зални бермасликка чақирган эди.

Норозиликларга қарамай Ню Йоркдаги Мода ҳафталигидан қувилган ўзбек диктаторининг қизи Гулнора Каримова томошаси 15 сентябр куни Манҳеттен марказидаги Cipriani ресторанида ўтказилиши билдирилди.

Ню Йоркдаги Мода ҳафталиги ташкилотчилари ҳуқуқ ҳимоячилари босими остида Гулнора Каримованинг Guli коллекцияси намойишини дастурдан олиб ташлаши ортидан ўзбек диктаторининг қизи ўз шоусини хавфсизлик нуқтаи назардан бошқа жойда ўтказганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG