Линклар

Расмуссен Сербия ва Косово раҳбарларини оғир-босиқ бўлишга чақирди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Ресмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Ресмуссен.

Чегара борасида Косова ва Сербия муносабатлари таранглашаётган бир пайтда НАТО Бош котиби Андерс Фог Ресмуссен ҳарбий иттифоқ Болқонларда яна зўравонликлар юз беришига йўл қўймаслигини таъкидлади.

15 сентябр куни пойтахт Приштинада Косово Бош вазири Хашим Тачи билан матбуот анжумани ўтказган Расмуссен халқаро кучлар ўз мандати доирасида минтақада тартибни сақлашини урғулади.

- Халқаро кучлар вазифаси минтақада хавфсиз ва барқарор муҳитни сақлаб туришдан иборат. Айни пайтда, хавфсизлик ва барқарорликка тахдид пайдо бўлган пайтда унга қарши чора кўриш ҳам халқаро кучлар вазифасидир, - деди НАТО Бош котиби.
XS
SM
MD
LG