Линклар

АҚШ Молия вазири европалик ҳамкасблари билан учрашади


АҚШ Молия вазири Тимоти Гейтнер.

АҚШ Молия вазири Тимоти Гейтнер.

АҚШ Молия вазири Тимоти Гейтнер 16 сентябр куни Полшада Европа Молия вазирлари билан учрашади.

Мулоқот чоғида минтақада кузатилаётган молиявий бўҳронни бартараф қилиш чоралари муҳокама қилиниши режаланган.

Вроклав шаҳридаги учрашувда Гайтнернинг Европа раҳбарларини 440 миллиард евролик ёрдам жамғармасига кўпроқ пул қўйишга чақириши кутилмоқда.

Пайшанба куни Европа марказий банки бошқа марказий банклар, жумладан, АҚШ Марказий банки билан Европа молия тизимига кўпроқ маблағ жалб қилиш йўлидаги уринишни мувофиқлаштираётганини маълум қилди.

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард Европа марказий банки қарорини олқишлади.
XS
SM
MD
LG