Линклар

Европа Иттифоқи Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараларини мустаҳкамлаш учун 10,5 миллион евро беришни ваъда қилди.

БМТ Тараққиёт дастурининг Бадахшон-Афғонистон чегарасини қўриқлаш лойиҳаси директори Виллиам Лоренс буни Тожикистон пойтахти Душанбеда учта давлат расмийлари иштирокида бошланган анжуманда эълон қилди.

Лоренс берилажак маблағнинг асосий қисми Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон давлатларининг чегара, хавфсизлик хизматлари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги алоқа ва ҳамкорликни яхшилашга сарфланиши мўлжалланганини маълум қилди.

Душанбе анжумани 16 сентябр куни ўз ишини якунлайди.
XS
SM
MD
LG