Линклар

Покистонда 30 киши худкуш ҳужум қурбони бўлди


Покистон шимоли-ғарбида жойлашган Ловер Дир минтақасида худкуш шахс қабила оқсоқолининг дафн маросимида ўзини портлатди.

Ҳужум оқибатида камида 30 киши нобуд бўлди, 70дан ортиғи яраланди.

Хабарларга кўра, дафн қилинаётган қабила бошлиғи толибларга қарши бўлган.

Афғонистонга чегарадош Ловер Дир минтақасида жанггарилар ва Покистон хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар тез-тез содир бўлади.

Жанггарилар хавфсизлик кучлари тарафида бўлган қабилаларга қарши ҳужумлар амалга ошириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG