Линклар

ХВЖ раҳбари иқтисодий бўҳрон таҳдиди ҳақида огоҳлантирди


Халқаро валюта жамғармаси раҳбари К.Лагард.

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари К.Лагард.

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард ривожланган давлатлардаги иқтисодий бўҳрон “хавфли босқичга киргани” ҳақида огоҳлантирди.

15 сентябр куни Вашингтондаги Вилсон марказида сўзлаган Лагард дунё лидерларини Европадаги бўҳрондан чиқиш ва дунё иқтисодиёти ривожига туртки бериш учун муштарак ва қатъий чоралар кўришга чақирди:

- Ҳозир коллектив, уюшган ва қатъий чоралар кўрилиши лозим. Бундай хатти-ҳаракат нафақат уни ишлаб чиққан давлатлар балки, бошқа мамлакатлар манфаатларига ҳам жавоб бериши лозим, - деди ХВЖ раҳбари.

Лагард фикрича, Европада қарз бўҳронинг кенгайишига Европа лидерларининг бир-бирига ишончсизлиги ҳамда қатъиятсизлиги сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG