Линклар

Клинтон: Исроил-Фаластин муаммосини музокаралар ҳал қилади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Исроил ва фаластинликлар ўзаро бахс Фаластиннинг БМТ томонидан тан олиниши йўлидаги уриниши билан эмас балки, фақат музокаралар йўли орқали ҳал этилиши мумкинлигини тушуниб етаётганини баён қилди.

Клинтон Исроил ва фаластинликларни музокарлар столига қайтариш борасида АҚШ ва Европа Иттифоқи кўраётган чоралар тафсилотини ошкор қилишдан бош тортди.

Вашингтон Фаластин мақоми тўғрисида БМТ томонидан қабул қилинадиган ҳар қандай резолюцияга вето қўйишга таҳдид қилган.

Фаластин ўз давлатчилиги тан олинишини сўраб БМТга мурожаат қилган.

Бу масала дунё ташкилотининг келаси ҳафтада бўладиган йиғилишида овозга қўйилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG