Линклар

Ливия Ўтиш даври миллий кенгашига қарашли кучлар ҳокимиятдан ағдарилган собиқ Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий туғилиб ўсган шаҳарга биринчи кенг кўламли ҳужум бошлади.

Хабарларга кўра, Сирте шаҳрига танклар мадади билан бостириб кирган исёнчиларни Қаддафийнинг сараланган қўшинлари ва мерганлари ўққа тутган.

Ассосиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, 16 сентябрга ўтар кечаси исёнчилар Сирте ташқарисига чекинишга мажбур бўлган.

Ливияни 42 йил бошқариб келган Муаммар Қаддафий режимига қарши етти ой олдин қуролли кураш бошлаган исёнчилар ҳозир Ливиянинг аксар қисмини ўз назоратига олган.
XS
SM
MD
LG