Линклар

logo-print

АҚШ Эронда ушланган икки америкалик озод қилинишидан умидвор


Шэйн Бауэр ва Жош Фаттал.

Шэйн Бауэр ва Жош Фаттал.


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эронда айғоқчиликда айбланиб судланган икки америкаликнинг озод қилиниши кечиктирилаётганига қарамай, расмий Вашингтон улар албатта озод бўлишидан умидвор эканлигини маълум қилди.

Жорий ҳафта бошида Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун Ню Йоркка сафари олдидан ушбу икки америкаликнинг озод қилиниши ҳақида баёнот берган эди.

15 сентябр куни Ҳиллари Клинтон АҚШ расмий Эрон икки америкаликни озод қилиш ваъдасининг устидан, албатта, чиқишига ишонаётганини билдирди.

АҚШ фуқаролари бўлган 27 ёшли Шэйн Бауэр, 31 ёшли Сара Шурд ва 27 ёшли Жош Фаттал 2009 йилнинг июлида Эроннинг Ироқ билан чегарасига яқин ҳудудда альпинизм билан шуғулланаётган пайтда қўлга олинган эдилар.

Сара Шоурд 2010 йил сентябрида 500 минг АҚШ доллари эвазига ҳибсдан озод қилиниб, ватанига қайтди. Эрон суди ўтган ойда Шейн Бауер ва Жош Фаттални жосусликда айблаб, саккиз йилдан қамоқ жазосига ҳукм этди.
XS
SM
MD
LG