Линклар

logo-print

Хитой давлатига қарашли China Daily газетаси ёзишича, мамлакатда уюшган жиноятчиликка қарши кураш доирасида ўтказилган махсус тадбир натижасида қарийб 2200 одам ушланди.

Хитой ҳуқуқ тартибот идораларининг айни тадбири уюшган гуруҳлар орасидаги коррупция, қимор ўйинлари каби бир қатор жиноятларни фош қилишга йўналтирилган.

Ўтган йили ушбу тадбир натижасида 1500дан зиёд жиноятчи ҳибсга олинган эди. Жумладан, Чўнгқинг (Chongqing) шаҳридаги полиция бошлиғи порахўрлик, номусга тегиш ва товламачиликда айбланиб, қатл қилинган эди.
XS
SM
MD
LG