Линклар

Россиядаги демографик вазият ëмонлашмоқда


2010 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Москва шаҳри, Москва ва Белгород вилоятларидан ташқари Россиянинг барча бошқа субъектларида аҳоли сони кескин камайиб бормоқда.

2010 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Москва шаҳри, Москва ва Белгород вилоятларидан ташқари Россиянинг барча бошқа субъектларида аҳоли сони кескин камайиб бормоқда.

Россия Хавфсизлик кенгаши котибига кўра, 2025 йилга келиб мамлакатдаги ишга яроқли аҳоли сони яна 10 миллионга қисқаради.


Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Россияда 77 миллион меҳнатга яроқли одам бор ва бу қатлам жами аҳолининг 54 фоизини ташкил этади.

Бу рақамларни Южно-Сахалинскда журналистлар билан учрашувда келтирган Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевга кўра¸ “мамлакат демография нуқтаи назаридан энг мураккаб даврга қадам қўйган".

“Иқтисодий фаоллик даражасини юксалтириш учун ёш жиҳатдан зарур бўлган заҳиралар деярли ниҳоясига етди”, деди Николай Патрушев.

Хавфсизлик кенгаши котиби фикрига кўра, Россия юзма-юз бўлган демография муаммоси хориждан юқори малакали мутахассис ва инженерлар жалб қилиш эвазига ҳал этиш мумкинлиги ҳақидаги фикрлар маҳаллий жамоатчилик орасида кенг баҳсга сабаб бўлмоқда.

Маълум бўлишича, бугунги кунда Россия иқтисодиёти айнан инженер ва юқори малакаси ишчиларга муҳтождир.

Ишга яроқли аҳолининг келаси 15 йил ичида яна 10 миллионга қисқариб кетиши Россия учун қандай оқибатларни келтириб чиқаради? Масалани ҳал этишнинг яна қандай йўллари мавжуд? деган саволлар атрофида мулоҳаза юритган Москвадаги Ижтимоий сиёсат институти директори Сергей Смирнов¸улар жавоби Россия иқтисодининг тамал тошларига бориб тақалишини айтади.

- Агарда иқтисодиёт хом-ашё ва нефт сотиш эвазига кун кўрса, сўзсиз меҳнат заҳиралари етишмаслиги юзага келади. Шунда ишчи кучи бошқа мамлакатлар ҳисобига тўлдирилади ва бунинг ортидан қатор салбий ҳолатлар юзага келади. Бир нарса аниқки, бу меҳнат ресурслари сифатсиз бўлади. Агарда Россия иқтисодиёти фан-техника тараққиëтига йўналтирилган ишлаб чиқариш асосида қайта қурилса, 10 миллионлик йўқотиш сезиларли ҳам бўлмайди, дейди Сергей Смирнов.

Сергей Смирновнинг таъкидича¸ демографик вазият мураккаблашиб бораëтган ҳозирги шароитда аҳолини ишлаб чиқариш жойларига эмас, балки ишлаб чиқаришни меҳнат ресурслари ортиқча бўлган жойларга кўчириш, яъни Россия минтақаларида тадбиркорлик фаолиятини жадаллаштириш зарур.

Бу таҳлилчи фикрича¸ меҳнат муҳожирлари ва меҳнатга лаёқатли россияликларни Москва ва Петербург каби мегаполислар атрофига жалб қилиш мутлақо салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Россия иш кучи етишмаслиги масаласини ўз ресурслари эвазига ҳал этмоғи зарур, деган фикрни таъкидлай туриб Халқ хўжалиги институтининг меҳнат ресурслари прогнози лабораторияси мудири Андрей Коровкин, бунинг учун Россия жамияти миллий масалани қайта кўриб чиқмоғи лозим¸ деган мулоҳазани ўртага ташлайди.

- Энг аввало¸ биров четдан келиб бизга ёрдам беради, демасдан биз ўз уйимизни ўзимиз яхшилашимиз керак,. Фараз қилайлик, Россияга меҳнат муҳожирлари кириб келади, кейин уларнинг ўз мамлакатларида вазият яхшиланади ва улар уйга жўнаб қолади. Шунда нима қиламиз? Россияда ҳозирда 140 миллион одам яшайди – биз ўзимизни ўзимиз боқиб тараққий эттиришимиз керак. Ички миграцияни ривожлантиришимиз керак. Лекин миллатлараро муаммолар ҳал этилмагунича, ички миграцияни йўлга қўйиш ҳақида гапириш эрта, дейди эксперт.

Суҳбат давомида Коровкин¸ Россиянинг меҳнат ресурслари етишмовчилиги сезилаётган Узоқ Шарқ ва Шарқий Сибирь минтақаларидан марказга кўчиб кетаётган россияликлар ўрнини яқин келажакда хитойлик ва марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари эгаллашини ҳам тахмин қилади.

2010 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Москва шаҳри, Москва ва Белгород вилоятларидан ташқари Россиянинг барча бошқа субъектларида аҳоли сони кескин камайиб бормоқда.

Oxford Economics ташкилоти ҳисоботига кўра, 2011 йилнинг биринчи чорагида Россия ишчи кучи кескин камайиб бораётган 25 мамлакат орасида биринчи ўринни эгаллади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG