Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг Нажимова чегара пости ва Қозоғистоннинг Қазиқурт пости вақтинча ёпиб қўйилди.

Оддий халқ Майский номи билан атайдиган ушбу чегара постининг жорий йил 31 декабригача ёпиқ бўлиши хабар қилинди.

Чимкентдаги "Отырар" телеканали маълумотига кўра, айни пост ҳудудидаги автомобил йўли таъмирланиши боис чегара пости вақтинча ёпилган.

Айтилишича¸ пост очилгунга қадар икки давлат чегарасини ўтувчи фуқаролар Сариоғоч туманидаги Қопланбек ва Маҳтаорол туманидаги Бауржон Конисбаев ва Атамакон постларидан фойдаланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG