Линклар


Ливия Ўтиш даври миллий кенгашига қарашли кучлар Муаммар Қаддафий туғилиб ўсган шаҳарни ишғол қилиш уринишларини давом эттирди.

Исёнчилар етти ой давом этган курашлари натижасида бугунга келиб Ливиянинг аксар қисмини ўз назоратига олган.

Айни пайтда полковник Муаммар Қаддафийнинг қаерда эканлиги ҳануз номаълум қолмоқда.

Бугун Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Триполида Ливиянинг янги ҳукумати билан сўзлашувлар олиб борди.

Шунингдек, бугун Франция президенти Николя Саркози ва Британия Бош вазири Дэвид Камерон ҳам Ливияга сафар қилиб, собиқ Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийни жавобгарликка тортишга чақирди.
XS
SM
MD
LG