Линклар

Ўзбекистонда божхона қоидалари ўзгаради


Янги қарорнинг контрабанда молларига қарши кураш доирасида қабул қилингани айтилмоқда.

Янги қарорнинг контрабанда молларига қарши кураш доирасида қабул қилингани айтилмоқда.


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган ва президент тасдиқлаган қарорга кўра, 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонга божхона постлари ва терминаллари орқали олиб кириладиган истеъмол моллари махсус белгилар билан тамғаланиши шарт.

Молга босилган бу тамға шу мол сотилгунга қадар сақланиб туради ва бу қоиданинг мамлакат ички бозорини сохта моллардан ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилаётгани айтилмоқда.

Фарғона вилояти Божхона қўмитасининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, бу қарор ҳали уларга ҳали етиб келмаган:

- У ҳали жорий қилингани йўғу, келгандан кейин қанақадир белгилар қўйилади. Маркалашми¸ шунақа дейилаяпти. Растаможка бўлган белгини билдирадиган, масалан контрабанда молга қўйилмайдию фақат растаможка қилинганга қўйилади. Масалан¸ бозорда сотилаётганда кўрилса ҳам растаможка бўлган экан, дейилади-да. Энди маркалаш воситалари ҳали жорий қилингани йўқ, деди божхона мулозими.
XS
SM
MD
LG