Линклар


Ливияда Муаммар Қаддафий тарафдорлари Ўтиш даври миллий кенгашига қарашли кучларни Бани Валид шаҳридан сиқиб чиқарди.

Исёнчилар Қаддафий туғилиб ўсган Сирте шаҳрини қамал қилишни давом эттирмоқда.

Қаддафий вакили Муса Иброҳим Ливия радиоси орқали қаддафийчилар "бир қанча ой давомида қаршилик кўрсатиш имконига эга" эканлигини маълум қилди.

Исёнчилар етти ой давом этган курашлари натижасида бугунга келиб Ливиянинг аксар қисмини ўз назоратига олган.

Айни пайтда полковник Муаммар Қаддафийнинг қаерда эканлиги ҳануз номаълум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG