Линклар

logo-print

Бугун Латвияда навбатдан ташқари парламент сайлови бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг июлида Латвиянинг ўша пайтдаги президенти Валдис Затлерс парламентдаги аксар депутатларни "олигархлар қизиқишларига хизмат қилиш"да айблаб, парламентни тарқатиб юборган эди.

Парламентдаги 100 та ўрин учун 13 та сиёсий партия ва уюшмалар кураш олиб бормоқда.

Сайловда собиқ президент Валдис Затдерснинг "Ислоҳот" партияси ҳам иштирок этаяпти.

Латвия ЕИ давлатлари орасида молиявий бўҳрондан энг катта зарар кўрган мамлакат ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG