Линклар


Қозоғистонда GM Uzbekistan автомобиллари харидоргирлиги бўйича Lada ва Hyundai машиналаридан кейин учинчи ўринда туради.

Qncepto консалтинг компанияси маълумотига кўра, ўтган август ойида Қозоғистонда энг харидоргир автомобиллар рўйхатида Нексия биринчи ўринни, Матиз эса ўн биринчи ўринни эгаллаган.

Биргина август ойининг ўзида Қозоғистонда GM Uzbekistanнинг 447 та автомобили сотилган.

GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар Қозоғистондан ташқари Россияда ҳам харидоргир ҳисобланади.

"Автостат" агентлиги маълумотига кўра, айни пайтда Россияда GM Uzbekistan машиналари харидоргирлиги бўйича Toyota компанияси автомобилларидан кейин иккинчи ўринда туради.

Россияда Ўзбекистоннинг Нексия машинаси савдо ҳажми бўйича биринчи ўнликдан жой олган.

Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра¸ GM Uzbekistan Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси 2011 йилнинг биринчи ярмида 106 334 дона автомобил ишлаб чиқарган ва бу ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 4¸2 фоиз кўпроқдир.
XS
SM
MD
LG