Линклар

Жаҳон банки Ўзбекистон тиббиёти учун 93 миллион доллар ажратди



16 сентябр куни Жаҳон банки билан Ўзбекистон ҳукумати ўртасида "Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш учун" 93 миллион АҚШ доллари ажратиш тўғрисидаги келишув имзоланди.

Uzdaily.uz сайтига кўра, Жаҳон банкининг ушбу маблағи Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасини равнақ топтириш, асосан, қишлоқ жойларида тиббий хизматни яхшилаш мақсадлари учун ажратилган.

Ўзбекистон 1992 йил Жаҳон банкига аъзо бўлган.

Айни пайтда Ўзбекистонда Жаҳон банкининг 630 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 10 та лойиҳаси амалга оширилаяпти.
XS
SM
MD
LG