Линклар

logo-print

Сурхондарёнинг "Амузанг" ўтиш-назорат постида ўзбек чегарачилари 8 килограмм героинни қўлга олди.

Регнум агентлигининг Ўзбекистон МХХ матбуот хизматига таянган ҳолда ёйинлаган маълумотига кўра, ўзбек чегарачилари бу наркотик моддани "Душанбе-Санкт-Петербург" юк поездида текширув ўтказган пайти вагонлардан биридан топган.

Наркотик моддани Ўзбекистон орқали Россияга етказиш мўлжалланган бўлган.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, тергов-суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон МХХси маълумотига кўра, кейинги икки ой мобайнида ўзбек-тожик чегарасида 51 килограмм наркотик модда мусодара қилинган.
XS
SM
MD
LG